«Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи жангарилари Сомалининг марказий қисмидаги Халган шаҳрини қўлга олди. Шаҳар ичида Африка иттифоқининг Сомалидаги миссияси (AMISOM) жойлашган, деб хабар беради «ТАСС».
Эфиопия ҳарбийлари ва AMISOM кучлари шимолга чекиниб, Хиран провинцияси маркази Беледуэйне (Могадишодан 300 километр шимолда) шаҳрига ўрнашди. Чекиниш олдидан улар ўз базалари ва окопларини йўқ қилди.
Сомали хавфсизлик кучлари вакили Муҳаммад Нур Аданнинг билдиришича, шаҳарга юк машиналари ва танклар келишда давом этмоқда.