БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот томонидан тайёрланган ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилган ҳисоботда 2015 йилнинг 16 мартида Идлиб вилоятининг Каминас аҳоли пунктида ҳукумат қўшинлари томонидан кимёвий қурол қўлланганлиги ҳақида сўз юритилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РБК».
21 октябрь, жума куни тақдим этилган ҳисобот Сурияда кимёвий қурол қўллаш билан боғлиқ 13 ойлик суриштирув давомида тайёрланган тўртинчи ҳисобот бўлди.
Суриштирув давомида Сурия ҳукумат қўшинлари хлорли бочкаларни улоқтирган вертолётлардан фойдаланганлигини аниқланди. Ҳисоботда айтилишича, ушбу парвозлар 63-вертолёт бригадасининг 253, 255-эскадрильялари жойлашган икки базадан амалга оширилган.
Бироқ суриштирув давомида операцияни бошқариб турган кишиларнинг исмларини аниқлаш имкони бўлмаган. Ҳисоботда таъкидланишича, бунинг учун масъул ҳарбий хизматчилар жавобгарликка тортилиши керак.
Изоҳ (0)