Лос-Анжелесда истиқомат қилувчи сураткаш ва дизайнер Майк Келли жаҳоннинг 18 аэропортидан учиб чиқаётган самолётларни суратга олишга икки йил умрини сарфлади. Бир нуқтадан туширилган суратлардан у коллажлар яратди. Ушбу фотосуратлар одамларга ҳаво йўллари қай даражада кўп ишлатилишини кўрсатиши лозим, деб хабар беради TJournal.
Лойиҳа Airportraits — «Авиапортретлар» номини олди. Унинг доирасидаги илк фотоколлаж 2014 йилда эълон қилинган эди. Лос-Анжелесда туширилган суратлардан ясалган коллаж интернетда кенг тарқалиб, шуҳратга эришди, шундан сўнг Келли ғояни кенгайтиришга қарор қилди.Фото: америкалик дизайнер ўнлаб соатлик авиатрафикни фотоколлажларга бирлаштирди
×
Изоҳ (0)