Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 20—21 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашнинг миллий тизими: мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади, деб ёзади ЎзА.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Анжуман Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратура томонидан бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Миллий матбуот марказида мазкур конференцияга бағишлаб ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) У.Муҳаммадиев оммавий ахборот воситалари ходимларини халқаро конференциянинг мақсади, вазифалари ва дастури билан таништирди.

Халқаро анжумандан асосий мақсад Ўзбекистонда мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳуқуқий мақомини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар тўғрисида дунё жамоатчилигининг хабардорлигини ошириш, мазкур йўналишдаги ишларни муҳокама этишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан ортиқ халқаро ҳужжатларни ратификация қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда