Американинг Миннесота штати фуқароси Деннис Эриксон маҳаллий черковга ўз уйини васият қилиб қолдирди. Унинг вафотидан кейин уйдан 30 минг ўйинчоқ машина топилди. Бу ҳақда Kare11 телеканали маълум қилди, деб ёзади Motor.
Эриксоннинг яқин қариндошлари бўлмаганлиги учун унинг барча мол-мулки черковга ўтган. Черков ходимлари унинг уйига келганда машина моделларининг улкан коллекциясини топди. Ўйинчоқ машиналар жойлаштирилган жавонлар ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, кирхона, ҳаммом ва иккита гараждан топилган.Эриксоннинг танишлари у автомобиллар тўплашни тўққиз ёшида бошлаганини маълум қилди. Ўйинчоқ машиналардан иборат жўнатмалар Эриксоннинг ўлимидан сўнг ҳам унинг манзилига келишда давом этди.
Черковнинг молиявий масалалари билан шуғулланувчи Лиза Люндстрем Эриксоннинг коллекцияси дунёдаги энг катта коллекциялардан бири эканлигини тахмин қилди. Лиза агар барча машиналар сотилса, олти рақамли сумма ҳосил бўлади, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)