Баҳрайн мезбонлик қилаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида 1-турнинг яна 4 та ўйинига якун ясалди. Мусобақанинг илк кунида Баҳрайн ва Жанубий Корея термалари ғалаба қозонишга муваффақ бўлганди.
«B» гуруҳини КХДР ёшлари мағлубият билан бошлади. Вьетнамга қарши саф тортган шимолий кореялик футболчилар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўсмирлар ўртасидаги сўнгги Осиё Чемпионати ғолиби бўлган Ироқ эса ёшлар турнирини ҳам кўтаринки руҳда бошлаб, БАА устидан ғолиб чиқди — 1:0.
«C» гуруҳида Япония Яманга имконият қолдирмади — 3:0. Қатар ва Эрон термалари эса ўзаро ўйинда муроса кўчасини танлади — 1:1.
Бугун — 15 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қитъа чемпионатидаги илк учрашувини Тожикистонга қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:30 дан бошлаб «Спорт» телеканалида жонли намойиш этилади. 21:30 да эса гуруҳдаги иккинчи учрашувни ўтказиш учун Хитой ҳамда Австралия термалари майдонга чиқиб келади.
ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасидан фарқли ўлароқ ёшлар термаси Баҳрайндаги турнир гуруҳ босқичидан жой олган ҳар учала ўйинда ҳам оқ рангли либосда ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)