Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борадиган Россия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги беллашув учун чиқарилган чипталарнинг барчаси сотиб бўлинди, деб хабар берди «Чемпионат». Бу ҳақда «Краснодар» клуби маркетинг директори Вадим Воинов маълум қилган.
Россия — Коста-Рика ўйинига янги қуриб битказилган ва ўз бағрига 34 мингдан зиёд футбол мухлисини сиғдира оладиган «Краснодар» стадиони мезбонлик қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.
Изоҳ (0)