Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес 2019 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномасини узайтиришга қарши эмас, агар унинг йиллик маоши 16 миллион еврога қадар ошириб берилса.
Бразилиялик ҳужумчи Неймар «Барселона»дан йилига 16 миллион олади. Лионель Мессида бу кўрсаткич 21,2 миллионни ташкил қилади. Суарес эса 2019 йилга қадар 10 миллионлик маошга қўл қўйган.
Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида Неймар 5 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Суаресда эса бу кўрсаткич 7 та ўйинда 5 та гол, деб ёзди «Чемпионат».
Изоҳ (0)