Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА)га аъзо бўлиш истаги рад этилган Жерси ороли футбол ассоциацияси Спорт арбитраж суди (CAS)га мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Жерси ороли футбол ассоциацияси 2015 йилнинг декабрида Англия футбол уюшмаси таркибидан чиқиб, УЕФАга қўшилиш истагини билдирганди.
«Биз бундай жавобни кутмагандик. Футбол нуқтаи назаридан талабларга ортиғи билан жавоб берамиз. Ишнинг кўриб чиқилиши қанча давом этишини билмайман, аммо судни интизорлик билан кутяпмиз. Муаммо 6 ойда ҳал бўлишига умид қиламиз», – деди Жерси ороли футбол ассоциацияси президенти Фил Остин.
Жерси Ла-Манш бўғозидаги орол бўлиб, Норманд ороллари орасида энг каттаси саналади. Унинг аҳолиси 98 минг кишига яқин.
Маълумот учун, қисман мустақил ва қисман тан олинган мамлакатлар орасида Гибралтар, Косово ва Фарерь ороллари УЕФА таркибига кирган.
Изоҳ (0)