Колумбия мезбонлик қилган футзал бўйича Жаҳон Чемпионати беллашувлари ўз якунига етди.
Мундиал финалида Россия ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Жаҳон чемпионлиги насиб қилмаган юрт термалари иштирокидаги ўйинда аргентиналик футзалчилар 5:4 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритди.
Аргентина терма жамоаси ўз гуруҳида Коста-Рика, Қозоғистон ва Соломон оролларини ортда қолдириб биринчи бўлганди. Кейинроқ эса Украина, Миср, Португалия термаларига чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди.
Жаҳон Чемпионатининг 3-ўрин учун кечган беллашувида Эрон ва Португалия терма жамоалари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида устун келган форслар турнирни кучли учликда якунлади. Осиё чемпиони ҳисобланган Эрон бунга қадар Бразилия ва Парагвайни мағлуб этган бўлса, ярим финалда Россиядан 3:4 ҳисобида енгилганди.
Изоҳ (0)