Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Украинанинг «Заря» клубига қарши (1:0) Европа Лигаси 2-тур ўйинида ёрдамчиси Жованни Черра билан жанжаллашиб кетди. Бу ҳақда «iSport.ua» хабар бермоқда.
Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штабида Жованни Черра «МЮ»нинг бўлажак рақиблари видеотаҳлилига жавобгар шахс саналади.
Ўйин натижасига кўра, португалиялик мутахассиснинг ёрдамчиси «Заря»ни яхши ўрганмаган. Камералар Моуриньо трибунада ўтирган ёрдамчиси Черранинг олдига бориб, у билан баланд овозда гаплашганини суратга олди.
Шунингдек, 53 ёшли мутахассис майдон четида бошқа бир ёрдамчиси – Руй Фариа билан ҳам мулоқот қилди.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Моуриньо «Заря» оддий жамоа эмаслигини, ўйин давомида тактикасини доимий равишда алмаштириб турганини ҳамда ёрдамчиси (Жованни Черра) бунга тайёр эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)