Хитойнинг Ханчжун шаҳрида 24 сентябрь куни кикбоксинг бўйича профессионаллар ўртасида World Championship FF K-1 жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Кечанинг марказий жангида 62 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик Фурқатбек Ёқубов хитойлик Хан Чу Жунга қарши рингга кўтарилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Уч раундлик жангда Фурқатбек Ёқубов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди ва жаҳон чемпионига айланди. 21 ёшли спортчи ўз ғалабасини Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлади (видео).
Фурқатбек Ёқубов MMA ва K-1 мусобақаларида иштирок этиб, қоидасиз жанглар турнири (UFC) ташкилотининг эътиборини қозонишни режалаштирган. Спортчи UFC’да иштирок этадиган биринчи ўзбекистонлик бўлишни ҳам ният қилган.
Изоҳ (0)