Россиянинг «Краснодар» клубида тўп сурадиган ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида жароҳат олиб, 59-дақиқада ўз ўрнини бошқа бир футболчига бўшатиб берди.
«Краснодар» клуби бош мураббийи Игорь Шалимов 29-дақиқада жароҳатланган Фёдор Смолов мушакларини чўзиб олгани ҳақида айтиб, Одил Аҳмедовнинг ҳолатига яқин соатлар ичида ойдинлик киритилишини маълум қилган. Катта эҳтимол билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосида чарчоқ аломатлари бўлиши мумкин.
Кеча — 29 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин бошлаган бўлиб, бош мураббий Самвел Бабаян 6 октябрда Эронга ва 11 октябрда Хитойга қарши кечадиган ўйинлар учун Одил Аҳмедовни ҳам жалб қилган.
Изоҳ (0)