Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) келишилган ўйинда иштирок этгани учун икки нафар таиландлик рефери — Таном Борикут ва Чайя Махапабни умрбод ҳакамликдан четлатди. Бу ҳақда, ташкилот матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Аввалроқ Таном Борикут ва Чайя Махапабга нисбатан Осиё футбол конфедерация (ОФК) томонидан ҳам худди шундай жазо тайинланган эди.
Бундан ташқари, ФИФА Антидопинг қоидаларини бузгани учун икки футболчини дисквалификация қилди — малталик Мигель Франсика барча мусобақалардан икки йилга, франциялик Карим де Шадирак олти ойга четлатилди.
Изоҳ (0)