Британиялик хонанда Аделнинг «25» номли альбоми чиққанига бир йил бўлмасидан у «бриллиант» мақомини олди ҳамда Селин Дион ва Бритни Спирсдан кейин иккита «бриллиант» альбом соҳибаси бўлган дунёдаги учинчи хонандага айланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
АҚШ Овоз ёзиш компаниялари ассоциацияси (RIAA)нинг маълумотларига кўра, Аделнинг «25» номли альбоми тиражи 2016 йилнинг 20 сентябри ҳолатига кўра 10 миллиондан ошиб кетган.
Аделнинг 2011 йилда чиққан «21» номли альбоми икки йилдан сўнг «бриллиант» мақомига сазовор бўлган эди.
Аввалроқ Адель ўғли туфайли гастролларни 10 йилга тўхтатишни хоҳлаётгани ҳақида маълум бўлганди. Хонанда яқин орада мактабга борадиган фарзанди билан кўпроқ вақт ўтказмоқчи.
Изоҳ (0)