Қатар миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб Хорхе Фоссати тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Фоссати бунга қадар Қатарнинг «Ар-Райян» клубида фаолият олиб борганди.
Миллий терма жамоани қабул қилиб олиши билан Фоссати клубдаги фаолиятини тўхтатди. «Ар-Райян» эса унинг ўрнига даниялик Микаэл Лаудрупни жамоага олиб келди.
Мутахассис учун бу биринчи Қатар клуби эмас. У бунга қадар «Лаҳвия»да ҳам фаолият олиб борган. 1964 йилда таваллуд топган Лаудруп Дания терма жамоаси, «Хетафе», «Мальорка», «Спартак», «Суонси»даги фаолияти орқали танилган.
Изоҳ (0)