Тошкент Фотосуратлар уйида «Шанхай сеҳри» деб номланган кўргазма очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Шанхай шаҳри муниципиал ҳокимияти ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазманинг очилишида турли вазирлик ва идоралар, ижодий ташкилотлар, мамлакатда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, журналистлар иштирок этди. Унда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, Хитой Халқ Республикаси элчиси Сун Лицзе, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқулов ва бошқалар иштирок этди.
Кўргазмадан ўрин олган «Шанхай тонги», «Замонавий рақс», «Шанхай кино музейи», «Хива», «Бухоро», «Самарқанд» каби етмишдан ортиқ фотосуратларда Шанхай ва Ўзбекистоннинг гўзал шаҳарлари, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, халқларнинг тарихи ва миллий ўзига хослиги, бунёдкорлик иншоотлари, саноат объектлари тасвирланган.
Кўргазма доирасида Шанхай шаҳар кутубхонаси ва Шанхай хорижий тиллар университети томонидан Самарқанд шаҳридаги Конфуций институти учун хитой халқи урф-одатлари ва анъаналари, Шанхай шаҳрининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига бағишланган китоблар, аудио ва видеоматериаллар тақдимоти бўлди.
Изоҳ (0)