Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Лас-Пальмас»га қарши (2:2) Ла Лига 6-тур учрашувида захирага олингани учун бош мураббий Зинедин Зиданга норозилик билдириш билан чекланмади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Роналду «Реал» президенти Флорентино Пересга франциялик мутахассис устидан шикоят қилган. Пересга португалиялик футболчи ғазаблангани ҳақида маълум қилинганидан сўнг, у Роналдуга SMS йўллади.
Аммо «Қироллик клуби» президентининг хабарномаси 31 ёшли ҳужумчини тинчлантиролгани йўқ. Роналду SMSга жавобан қуйидаги хабарни юборди: «Йўқ, бундай давом этиши мумкин эмас, биз нотўғри йўлдамиз».
Аввалроқ Криштиану Роналду «Лас-Пальмас»га қарши ўйиннинг 72-дақиқада захирага олингани учун норозилик билдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)