Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-турида чемпионлик сари одимлаётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида пойтахтнинг бошқа бир жамоаси «Обод»ни мағлуб эта олмади.
Сўнгги ўринда бораётган «Обод»га қарши ўйинда «Локомотив»ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилган жамоа сардори Тимур Кападзе ўйиндан кейин ўз фикрини билдирди, деб ёзди «Championat.asia».
«1 очко ҳам рақиб учун олтинга тенг эди. Улардан бундай қаршиликни кутгандик, дуранг билан табриклайман», — деб сўз бошлади Тимур Кападзе.
Очко йўқотилишига сабаб сифатида эса «Локомотив» сардори қуйидагича фикр билдирди: «Рақибни менсимаслик ҳолати бор эди десам ҳам бўлади. Ваҳоланки гол уриш учун бизда имкониятлар кўп бўлди. Сўнгги вақтларда ҳужумни голга айлантириш ҳужумчиларимиз учун муаммо бўлиб қолди».
Маълумот учун, 22 та ўйин ўтказган «Локомотив» 56 очко билан пешқадам бўлиб, ўзидан кейинги ўринда бораётган «Бунёдкор»дан 9 очкога илгарилаб кетган. 16 очкоси бор «Обод» эса 16 та клуб орасида ўн олтинчи бўлиб турибди.
Изоҳ (0)