Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов «Championat.asia» нашрига интервью бериб, ЖЧ—2018 саралаши доирасидаги Қатар ва Сурияга қарши ўйинларда формаси маромида бўлмаганини тан олди.
«Тўғри, дастлабки икки учрашув вақтида жисмоний ҳолатим юқори даражада эмасди, — деб гап бошлади Рашидов. — Шунинг учун ўз ўйинимни кўрсата олмадим. Қатарда мавсум энди бошланмоқда. Ўйлайманки, Эрон ва Хитойга қарши ўйинларда мухлисларни хурсанд қиламиз. Унга қадар 2—3 учрашувда майдонга тушишга улгураман».
Маълумот учун, Сурия ва Қатар термаларига қарши ўйинларни голсиз якунлаган ўзбекистонлик футболчи, Қатар Юлдузлар Лигасидаги дастлабки икки турда гол уришга муваффақ бўлди.
У 1-турда «Ал-Вакраҳ» жамоаси постига йўл топиб, «Ал-Жаиш»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. «Ал-Араби»га қарши бўлиб ўтган ўйинда эса Сардор Рашидовнинг зарбасини ҳимоячи дарвозаси томон буриб юборди ва бу гол «Жаиш»нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси йўлида хизмат қилди.
Изоҳ (0)