Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Амритсар шаҳрида мактаб автобуси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида беш нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Hindustan Times газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, мактабдаги машғулотлардан сўнг болаларни уй-уйига олиб бораётган автобус йўлдан чиқиб, чуқурликка тушиб кетган.
Автобусда 50 нафар бола бор эди.
Воқеа жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)