Япония ҳукумати АҚШнинг Apple компаниясини даромад кўрсаткичларини бузиб тақдим этгани боис 18 миллиард иена (118 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Охирги пайтларда Apple Европада солиқ ва даромад билан боғлиқ кўплаб суд эшитувлари ва жанжалларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, яқинда АҚШнинг 185 энг йирик компанияси Apple’ни Европа Иттифоқи билан баҳсда қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, компания Ирландияга 13 миллиард евро жарима тўлаши лозимлиги белгиланди. Шу муносабат билан АҚШнинг йирик корпорациялари раҳбарларини бирлаштирувчи Business Roundtable уюшмаси 28 Европа давлати раҳбарларига тегишли мазмундаги мактубларни йўллади.
Ўз навбатида, Ирландия ҳукумати ҳам Евроиттифоқ қарорини шубҳа остига олишга ҳозирлик кўрмоқда.
Изоҳ (0)