Буюк Британияда охирги 115 йил давомидаги энг жазирама сентябрь куни қайд этилди. Британия метереология бюросининг маълум қилишича, максимал иссиқлик — Цельсий бўйича 34,4 даража Англия жануби-шарқидаги Кент графлигида қайд этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Лондон шаҳрининг энг иссиқ нуқтаси Хитроу аэропорти атрофи бўлди — у ерда термометр 32,8 даражани кўрсатди.
«Мамлакат жануби-шарқидаги ҳарорат 1911 йилдан буён кузатилган максимум бўлди. Аммо Буюк Британиянинг ҳаммаёғи ҳам бу қадар жазирама эмас, Шотландия ва Шимолий Ирландиянинг айрим ҳудудларида ҳарорат 14 даража бўлиб турибди», — маълум қилди об-ҳаво бюроси вакили Грэм Мэж.
Синоптикларнинг фикрича, жазирама об-ҳаво мамлакатда яна бир неча кун ҳукм суради. Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари таҳдиднинг «сариқ» даражасини жорий қилиб, одамларни қуёш нурлари остида камроқ бўлишга чақирди.
Изоҳ (0)