Рио—2016 Паралимпиадасининг сузиш мусобақаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Фотимахон Амилова делегация учун 3 та медаль тақдим этиб улгурди.
У фестивалнинг иккинчи кунида 100 метрга баттерфляй усулида сузиб, маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалини қўлга киритди.
Риодаги мусобақаларнинг учинчи кунида Амилова 200 метрга комплекс усулида сузиб, кумуш медаль соҳибасига айланди.
Тўртинчи кунга келиб Фотимахон Паралимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди. 100 метрга брасс усулида сузишда ўзбекистонлик спортчига тенг келадигани топилмади.
Фотимахон Амилова битта Паралимпиадада ҳам бронза, ҳам кумуш, ҳам олтин медални қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Сузувчи комплекс ва брасс усулида сузишда жаҳон рекордини ўрнатган бўлиб, комплеск усулида унинг рекордини кейинчалик хитойлик спортчи янгилади, деб ёзилди МОҚнинг Telegram каналида.
Ўзбекистон сузувчиси Рио—2016 даги иштирокини якунлагани йўқ. У яна бир қатор йўналишларда медаллар учун курашни давом эттиради.
Изоҳ (0)