Шимолий Корея расман ядровий қуролга эга мамлакат сифатида тан олиниши лозим. Бу борада КХДР ташқи ишлар вазири баёнот берди, деб ёзмоқда «Коммерсант.ru».
«АҚШ президенти Барак Обама КХДРнинг расман тан олинган ядровий ҳокимият сифатидаги стратегик мақомини пайқамасликка уринмоқда. Аммо бу ўз-ўзидан тушунарли фактни инкор қилишга бўлган аҳмоқона ҳаракатдир», — унинг сўзларини келтиради AFP.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Шимолий Корея ўз тарихидаги бешинчи ядровий синовни ўтказди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу мамлакат тарихидаги энг йирик ядровий синов бўлган, КХДР раҳбарияти эса энди ядровий каллакларни баллистик ракеталарга ўрната олишини маълум қилди. БМТ, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея санкцияларни кучайтириш борасида баёнотлар бермоқда.
Изоҳ (0)