Россиянинг Йошкар-Ола шаҳрида 4 сентябрь куни аралаш жанг санъати (MMA) дастури доирасида ташкил этилган Red City Global Fights мусобақасида Россиянинг Санкт-Петербург, Саранск, Киров шаҳарлари, шунингдек, Ўзбекистон, Беларусь ва АҚШдан бир қатор спортчилар иштирок этди, дея хабар бермоқда «Sports.uz».
-84 килограмм вазн тофиасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Улуғбек Гадоев россиялик Андрей Скрябин билан куч синашди. Улуғбек мазкур беллашувда ғалаба қозониб, муваффақиятини Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлади.
Изоҳ (0)