2016 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Япониянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Итони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Нобуаки Ито Япония раҳбарияти номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.
Вазир ҳамдардлик ва далда сўзлари ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган мотам маросимларида Япония Ҳукумати делегациясининг иштироки учун элчига миннатдорчилик билдирди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон—Япония ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)