Жаҳон иқтисодиёти жонланиши учун янги саноат инқилоби содир бўлиши, инновациялар ва рақамли технологиялар бунга асос бўлиб хизмат қилиши талаб этилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев G20 саммитида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Жаҳон иқтисодиётини жонлантиришга қаратилган чора сифатида Қозоғистон янги саноат инқилобига, рақамли иқтисодиёт ва инновацияларга ишонишга чақиради», — деди у саммитнинг очилиш маросимида қилган чиқишида.
«Бу вазифа инклюзивлик принциплари асосидагина реализация қилиниши мумкин. G20 ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги мулоқот марказини аниқлаш зарур», — қўшимча қилди Назарбоев.