Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Фарғона тумани кенгашининг янги барпо этилган ўқув спорт-техника клуби фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш, соҳага малакали кадрлар етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ҳам бўлажак аскарларни армия сафларида хизмат қилишга жисмонан, маънан ва техник тайёрлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Фойдаланишга топширилган ушбу ўқув спорт-техника клуби мустақилликнинг йигирма беш йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди. Клубнинг ўқув хоналари замонавий ўқув-техника воситалари билан жиҳозланган, «Б» ва «БC» тоифадаги ҳайдовчилар тайёрлаш курси фаолияти учун зарур шароит яратилган.
Изоҳ (0)