«Арсенал» стадионига тегишли Emirates стадионида «Арсенал» ва «Милан» клубларининг афсоналари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Собиқ ФИФА рефериси Ховард Уэбб бошқариб борган ўйинда «тўпчилар»нинг собиқ аъзолари 4:2 ҳисобида зафар қучди. «Арсенал» сафида Нванку Кану хет-трик қайд этган бўлса, яна битта голга Робер Пирес муаллифлик қилди. Миланликлар таркибида Кристиан Вьери иккита гол билан жавоб қайтарди.
«Арсенал» афсоналари – «Милан» афсоналари – 4:2
Голлар: 1:0 - Кану (28), 1:1 – Вьери (39), 2:1 – Кану (70), 3:1 – Кану (80, пенальти), 4:1 – Пирес (85), 4:2 – Вьери (90).«Арсенал»: Леманн, Симен, Киоун, Овермарс, Парлор, Пети, Сиган, Жилберто, Уинтерберн, Коло Туре, Пирес, Юнгберг, Вильтор, Лимпард, Гриманди, Кану.
Мураббий: Арсен Венгер.
«Милан»: Аббьяти, Дида, Кафу, Мальдини, Альбертини, Костакурта, Ди Канио, Давидс, Десайи, Массаро, Симоне, Карбоне, Шимич, Фавалли, Каладзе, Бобан, Амброзини, Эранио, Панкаро, Ба, Вери.
Мураббий: Фабио Капелло.
Изоҳ (0)