175 нафардан зиёд россиялик спортчининг Риода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида якка тартибда иштирок этиш аризаси рад этилди. Бу ҳақда Халқаро паралимпия қўмитаси (IPC) релизида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Россия олимпия қўмитаси президенти Александр Жуков 1 сентябрь, пайшанба куни россиялик спортчиларнинг Рио–2016 Паралимпия ўйинларидан четлатилиши IPC’нинг катта хатоси эканини маълум қилганди.
Рио–2016 Паралимпия ўйинлари 7–18 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)