Euronews ахборот агентлиги Postcards кўрсатувлар дастури доирасида Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меросини ёритишда давом этади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» МК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 30 август куни Euronews телеканалида телекомпания билан ҳамкорликнинг янги босқичи доирасида «Ўзбекистондан откриткалар» дастурининг биринчи эпизоди эфирга чиқади.
«Самарқанддан откриткалар: Тилла Қори мадрасаси» эпизоди 4 сентябрга қадар намойиш этилади. Мазкур репортажнинг маҳаллий вақт бўйича намойиш этилиши акс этган тўлиқ жадвал билан «Ўзбектуризм» МК сайтида танишишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистондан откриткалар»нинг биринчи репортажи Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасига, иккинчи репортажи Хива обидалари — Ичан-қалъа ва Калта Минорга, учинчи репортажи Хивадаги Тош-ҳовли саройига, тўртинчиси Марғилон шойисига, бешинчиси эса Риштон кулолчилигига, олтинчиси Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой саройига бағишланган эди.
Изоҳ (0)