Ўзбекистон футзал терма жамоасининг испаниялик бош мураббийи Хосе Мария Мендес ЖЧ—2016 сафари олдидан спорт журналистлари билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди, деб ёзди «Championat.asia».
Бунга қадар Мендес Осиё Чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган таркиб билан ЖЧдагисида 3 та ўзгариш борлигини айтиб ўтганди. Матбуот анжуманида у журналист томонидан имкониятингиз кенгроқ бўлганида таркибга Шлёма ва Шариповдан ташқари яна кимни олардингиз дея берилган саволга барибир «Шариповни» деб жавоб берди ва кулиб қўйди.
«2012 йил Ўзбекистонга келганимда Жамолиддин Шарипов таркибда бор эди. Уни анчадан буён биламан. Шунинг учун таркибдан чиқариб ташлаш осон бўлмади. У мени тўйига ҳам таклиф қилганди. Бизнинг ишимиз енгил эмас», — деб жавоб берди Мендес кулимсираб.
Ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи сифатида у шундай фикрлар билдирди: — «Жамоа жиддий рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсата олди. Қозоғистон дунёнинг учинчи футзал жамоаси ҳисобланади. Озарбайжон ҳам топ саккизталикка кирадиган жамоа. Колумбияда мундиалга бежиз чиқмаганлигимизни исботлаймиз».
Изоҳ (0)