Сингапур бош вазирининг рафиқаси Хо Чинг Оқ уйга ташрифи чоғида ўзи билан 15 долларлик сумкачани олиб юрди, деб ёзади AdMe. У динозавр шакллари туширилган жинси матодан тикилган эди.
Тез орада сумкача оммалашиб, дўконларда талаш бўлиб кетди. Аммо у оддий бўлиб чиқмади. Гап шундаки, сумкачани Сингапурдаги мактаб ўқувчиларидан бири аутист болалар учун яратган, болалигидан динозаврларга меҳр қўйган 19 ёшли Сито Шен Ли исмли йигитча аксессуар учун айнан шундай дизайнни ўйлаб топди. Ўқувчилар яратган буюм ритейлер орқали сотилади, фоизи эса муаллифга берилади.
ХО Чинг эса ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашга қарор қилди, устига-устак, у Сингапурдаги Аутизм маркази маслаҳатчиси ҳамдир.
Изоҳ (0)