130 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мўминжон Абдуллаев Рио—2016 ни мағлубият билан бошлади.
Турнирнинг 1/8 финалида россиялик Сергей Семёновга қарши гиламга чиққан Абдуллаев имкониятни бой берди. «Оламспорт» хабарига кўра, агар россиялик курашчи финалга қадар етиб бора олса, Мўминжон Абдуллаевда ўтиш турнирида иштирок этиш имкониятни бўлади.
Сергей Семёнов финалга қадар имкониятни бой бериб қўйса, Мўминжон автоматик равишда Рио-де-Жанейро Олимпиадаси билан хайрлашади.
Изоҳ (0)