«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Супепкубоги доирасидаги «Лестер»га қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
«Лестер» ҳақида фикр билдираётганида Моуриньо охирги қаторда ухлаб қолган журналистни кўриб қолди. — «‘Лестер’ бу мавсумда ҳам яхши иштирок этишга уриниб кўради. Қандай натижа кўрсатмасин, у ажойиб жамоа. Охирги қаторда мудраётган жентелмен эса ундан-да ажойиб», — деди Моуриньо.
«Манчестер Юнайтед» ва «Лестер» клублари ўртасидаги Англия Суперкубоги манчестерликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.