Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан мухтор тумани ҳокимияти зилзила туфайли 1,2 минг кишини эвакуация қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Табиий офат оқибатида 200 уй зарар кўрди. Жабрланган инсонларнинг умумий сони 16 минг кишини ташкил этмоқда.
Иқтисодий зарар 24 миллион юанга (3,6 миллион доллар) баҳоланмоқда.
Зилзила 5,4 магнитудали бўлиб, 31 июль куни Цанъу уездидаги Учжоу шаҳри яқинида содир бўлди. Силкинишлар ўчоғи 10 километр ер остида жойлашган.