Канадалик хонанда Жастин Бибер Республикачилар партиясининг Кливлендда миллий съездда чиқиш қилиб, қўшиқ куйлаш ҳақидаги таклифини рад этди. У таклиф қилинган 5 миллион доллар гонорардан воз кечди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Даставвал 22 ёшли санъаткор таклифни жиддий кўриб чиқаётган эди, аммо унинг менежери, Ҳиллари Клинтоннинг ашаддий тарафдори бўлган Скутер Браун бу ҳолда ишдан кетишини маълум қилди.
5 миллион доллар эвазига Бибер 45 дақиқа давомида саҳнада туриши, яъни ҳар дақиқа учун 110 минг доллардан олиши мумкин эди.
Изоҳ (0)