Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳри 2-суди июнь ойидаги терактларнинг тўққиз иштирокчиси ҳибсда ушлаб туриладиган муддатни яна тўрт ойга узайтирди. Бу ҳақда, вилоят суди матбуот котиби Анор Айтжонованинг баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, судга илтимоснома билан терактларни тафтиш қилиш бўйича идоралараро комиссия таркибига кирувчи Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси терговчиси мурожаат қилган.
Ноябрнинг охирига қадар айбланувчилар ҳибсда бўлади. Булар: Арсен Танатаров, Асхат Иманғалиев, Бақит Қуанишбаев, Жанабай Қуанишбаев, Ануар Садихов, Азамат Абдураҳманов, Айдос Жубанов, Алибек Ақпанбетов ва Асхат Раҳметов.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни номаълум шахслар Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида жойлашган бир қанча қурол дўконларини талон қилди, шундан сўнг улар полиция билан тўқнаш келган эди. Бу воқеа теракт деб баҳоланди.
Изоҳ (0)