Овқат етишмовчилиги ва очликдан ўлиш чиркин Ўрта асрлар ва қўрқинчли Қадимги дунёда қолиб кетган, деб ҳисоблашга кўпчилик ўрганиб қолган. Бироқ қуйидаги суратлар акс манзарани кўрсатади, деб ёзади «TCҳК».
Фотосуратчилар Генри Харгривс ва Кейтлин Левин изчил тадқиқотлар натижасида ўтмиш ва ҳозирги куннинг баъзи цивилизациялари учун одатий ҳисобланган тушликларни тайёрлади. Қуйидаги суратларнинг чап томонида бойларнинг таоми, ўнг томонида эса қашшоқларнинг емиши тасвирланган.Франция
Суратда — XVIII аср бошидаги, Инқилоб домида қолган Франциядаги бойлар ва қашшоқларнинг тушликлари. Нима учун инқилоб рўй берганига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.Қадимги Миср
Қадимги Мисрда камбағаллар асосан нон ва сабзавотлар тановул қилган, мевалар ва гўшт эса бадавлат кишиларнинг емаги эди.Қадимги Рим
Қадимги Римда ҳам шунга ўхшаш манзарани кўриш мумкин. Фақат бу ерда мол гўшти ўрнини балиқ сиқиб чиқарган.КХДР
Икки минг йил олдинга қадам ташлаб, 25 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилаётган ҳозирги Шимолий Кореяга «ташриф буюрамиз». Бу мамлакатда болаларнинг тўртдан бири тўйиб овқат емасликдан азият чекади.Сурия
Бир неча йилдан бери дастлаб фуқаролар уруши, ҳозир эса тушунарсиз бир жанг давом этаётган ҳозирги замон Суриясида нима гап? Одамлар оч. Лекин ҳаммаси ҳам эмас.АҚШ
Ҳатто тинч ва фаровон АҚШда ҳам фарқни осон сезиш мумкин — фарқ, биринчи галда, таомнинг фойдалилиги ва калориялилигида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)