Япониялик будда роҳиби Кадзуки Ядзава Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинларида эшкакли слалом йўналишида иштирок этади. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ядзава 2008 йилги Пекин ва 2012 йилги Лондон Олимпиадасида ҳам қатнашган эди. Лондонда у тўққизинчи ўринни эгаллаган бўлиб, бу Япониянинг мазкур йўналишдаги энг яхши натижасида ҳисобланади. 2015 йилда роҳиб Япония чемпионатида ғолиб бўлиб, Рио–2016 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.
2012 йилги Олимпиададан сўнг Ядзава узоқ вақт ҳомий топа олмади ва унга доимий иш кераклигини тушунди. Шунда у Нагано префектураси каноэ федерацияси президентидан ибрат олиб, роҳиблик йўлини танлади. 2013 йилда Ядзава халқаро мусобақалардан воз кечиб, ўзини динга бағишлади.
27 ёшли Ядзава ҳафтасига олти кун, кунига ярим соатдан шуғулланади. Бундан ташқари, у югуради ҳамда тренажёр залида машқ қилади.
Изоҳ (0)