АҚШнинг энг йирик автомобилсозлик концерни — General Motors (GM) 2016 йилнинг апрель-июнь ойларида иккинчи чорак учун рекорд даражада даромад олиб, жорий йил прогнозларини яхшилади. GM’нинг ўтган чорак якунларига кўра соф даромади 2,9 миллиард долларни, акцияга ҳисоблаганда 1,81 долларни ташкил қилди. Ўтган йил шу даври кўрсаткичлари, тегишли равишда, 1,1 миллиард доллар ва 0,67 долларга тенг бўлган эди, деб хабар беради «Ведомости».
FactSet томонидан сўровдан ўтказилган таҳлилчилар акцияга ҳисобланган даромад 1,52 долларни ташкил этишини башорат қилган эди.
Чораклик тушум 38,2 миллиард доллардан 42,4 миллиард долларгача ўсди.
GM’нинг Шимолий Америка бўлинмаси таҳрирланган EBIT кўрсаткичини 2,8 миллиард доллардан 3,6 миллиард долларга кўтарди. Европадаги операциялар 100 миллион доллар даромад келтирди, ўтган йил иккинчи чорагида эса бу кўрсаткич нолга тенг эди. Жанубий Америкада компания, ўтган йилгидек, 0,1 миллиард доллар зарар кўрди.
Апрель-июнь ойларида GM дунё бўйича 2,4 миллион автомобиль сотди.
Изоҳ (0)