GizmoChina ресурси янги Xiaomi Redmi Note 4 флагманининг қутиси акс этган фотосуратни чоп этди. У орқали ускунанинг техник тавсифлари маълум бўлди, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Xiaomi Redmi Note 4 қутиси ёрлиғида янги фаблетнинг деярли барча асосий техник кўрсаткичларини топиш мумкин. Жумладан, маълум бўлишича, ўн ядроли Xiaomi Redmi Note 4 икки версияда чиқарилади, бунда хотира ҳажми фарқланади: кичик версияда — 3 Гб оператив ва 64 Гб доимий хотира, катта версияда — 4 Гб ва 128 Гб.
Экран диагонали 5,5 дюймни, ечими 1920х1080 нуқтани ташкил этади. Смартфон 5 ва 13 Мп камераларга эга бўлади.
Батарея сиғими — 4000 мА/соат (минимал) / 4100 мА/соат (ўртача). Шунингдек, смартфон SIM-карта учун иккита слотга (иккиси ҳам LTE’ни қўллаб-қувватлайди), бармоқ излари сканери ва металл корпусга эга бўлади.
Ускуна бозордаги энг кучли чиплардан бири — MediaTek Helio X20 билан жиҳозланади.
Xiaomi Redmi Note 4 27 июлда тақдим этилади.
Изоҳ (0)