АҚШнинг Нью-Йорк штатида бортида 4 киши бўлган кичик самолёт қулади. Бу ҳақда, АҚШ федерал авиация бошқармасига таяниб, Associated Press маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, авиаҳалокат Эсперанс аҳоли пункти яқинидаги ўрмонда содир бўлган. Самолёт қулагандан сўнг аланга олган. АҚШ федерал авиация бошқармаси ҳалок бўлганлар ва уларнинг аҳволи ҳақида маълумот бермаган.
Скохари округи шерифи Тони Дэсмонднинг айтишича, самолёт Эсперансдаги шахсий аэропортдан 300 метр узоқликда, ҳавога кўтарилгандан сўнг деярли шу заҳоти қулаган. Унинг сўзларига кўра, самолётдаги йўловчилардан бири жиддий жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)