Россиянинг «Внуково» аэропортида Москва—Екатеринбург рейсига кечиккан йўловчи самолётга чиқиш учун унинг бортига бомба жойлаштирилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
ИИВнинг маълум қилишича, Москва—Екатеринбург рейсининг йўловчиларидан бири, 1975 йилда туғилган эркак аэропортга самолётга чиқиш якунлангандан кейин етиб келган. Бортга чиқиб олиш истагида бўлган эркак аэропорт хавфсизлик хизматига самолёт салонида бомба борлигини маълум қилган.
Эркак транспорт полицияси бўлимига етказилганлиги таъкидланмоқда. Самолёт эса кўздан кечириш учун тўхтаб туриш жойига жўнатилган.
Агар эркакнинг ёлғон хабар берганлиги аниқланса, у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Изоҳ (0)