Йилнинг iPhone’да олинган энг яхши фотосуратлари эълон қилинди (фото)
iPhone Photography Awards (IPPA) танлови ҳайъати ғолибларни эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Танловда iPhone’нинг турли моделлари орқали олинган фотосуратлар иштирок этди.
Танловдаги ягона чеклов суратга олиш воситаси сифатида iPhone’дан фойдаланиш бўлди, қўшимча оптикани қўллаш эса тақиқланмади. Фотосуратларга мобил редакторларда ишлов беришга рухсат этилди, аммо Photoshop ёки Lightroom каби профессионал пакетларда уларни таҳрирлаш тақиқланди.
IPPA 2016 ғолиби Сюань Ньюнинг «Эркак ва бургут» фотоси бўлди, Нью, шунингдек, «Йил фотосуратчиси» номини ҳам қўлга киритди. Танловда 139 мамлакат вакилларининг бир неча минглаб суратлари қатнашди.
Изоҳ (0)