Илон Маск
У дастурлашни 10 ёшида ўрганган, 12 ёшида эса ўзи яратган Blast Star ўйинини 500 долларга сотган. Маск 1995 йилда биринчи компанияси — Zip2 стартапини ишга туширди, у янгиликлар нашрларига контентни интернетга жойлаш имконини берарди.
1999 йилда стартапни Compaq ташкилоти 304 миллион долларга харид қилди, Илон Маскка шунинг 20 миллиони тегди ва 28 ёшида у миллионерга айланди.Стив Жобс
У 12 ёшида Hewlett-Packard компаниясида ёзги ишга қабул қилинди ва у ерда Стивен Возняк билан танишди. 16 ёшида эса Капитан Кранч исмли машҳур хакер билан учрашди. Ундан маслаҳатлар олиб, Возняк дунё бўйича бепул қўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи «Кўк қути»ни яратди, Жобс эса уни сотиш билан шуғулланди.
1972 йилда Жобс Орегон штати Портленд шаҳридаги Рид коллежига ўқишга кирди, аммо биринчи семестрдан кейиноқ, ўқишни ташлаб, кампусда бекорчи бўлиб юрди. Кейинроқ у Atari фирмасига ишга кириб, Ҳиндистонга бориш учун пул ишлаб топди, қайтиб келганидан сўнг, Возняк унга биринчи шахсий компьютер прототипини кўрсатгунига қадар ўша фирмада ишлади.Эрик Шмидт
Google раҳбари 21 ёшида Принстон университетида электротехника бўйича бакалавр даражасини олди, 24 ёшида эса Калифорниянинг Беркли университети компьютер тармоқлари бўйича магистр даражасига эришди. Сўнг Xerox компаниясига ишга кирди.
1982 йилда Шмидт компьютер фанлари доктори даражаси учун диссертация ёқлади. Google’га раҳбар бўлгунига қадар Sun корпорацияси, Siebel Systems ва Novell’да ишлаган.Ларри Эллисон
Бўлажак тадбиркор мактабда яхши ўқиб, университетга кирган, бироқ у ердан ҳайдалгач, Эллисон дастурлашга қизиқа бошлади ва бир нечта компьютер клубларига аъзо бўлди.
25 ёшида уни Amtex фирмасига олишди, у ерда Oracle номи остидаги Марказий разведка бошқармаси учун мўлжалланган кўп функцияли маълумотлар базасини яратди.Марк Цукерберг
Мактаб даврларидаёқ у бир нечта кичик дастурларни ёзган. Масалан, Synapse «ақлли» мp3-плеери фойдаланувчининг қизиқишларидан келиб чиқиб, плейлистларни мустақил ярата оларди. Microsoft уни сотиб олиш истагини билдирди, аммо Цукерберг рад жавоби берди.
Университетда у ўзини тўлиқ дастурлашга бағишлади, имтиҳонларга тайёрланишда ҳам Цукерберг ўз маҳоратларидан фойдаланди. Масалан, санъат тарихи бўйича якуний тестга икки кун қоганида у сайт яратиб, унинг ҳар бир саҳифасига биттадан картина қўйиб чиқди ва курсдошларидан ушбу санъат асарлари ҳақидаги фикрларини сўради. Ёзилган изоҳлар Маркка имтиҳонни аълога топширишга ёрдам берди.Билл Гейтс
Нуфузли мактабда ўқиган Гейтс еттинчи синфда математикага меҳр қўйди. 1968 йилда унинг мактаби компьютер сотиб олгач, у дастурлашга киришди, у одамга машинага қарши ўйнаш имконини берувчи симуляторни яратди. 1971 йилда Гейтсни Information Sciences компанияси тўлов ведомостларини тузадиган дастурни ёзиш учун ишга олди.
17 ёшида Бонневиль тўғони энергиясини тақсимлаш бўйича дастурий пакет ёзиш таклифини қўлга киритди. Ушбу лойиҳа устида бир йил ишлаб, у 30 минг доллар ишлаб топди.
1973 йилда Билл Гарвард университетига кирди. 1974 йилда Алтаир компьютерини яратган MITS компаниясига янги Basic дастурлаш тилини таклиф қилди.