Олимлар Атлантида орол-давлати билан боғлиқ топилмаларнинг ноёб суратларини эълон қилди. Қадимий цивилизация қолдиқлари XXI аср аввалида Миср қирғоқларида, 50 метр чуқурликда топилган, энди эса уларнинг фотолари тармоқда пайдо бўлди.
Греклар Гераклион, мисрликлар Тонис деб номлаган орол 12 минг йил аввал сув остига кетган. Бунга сабаб сифатида зилзила, сув сатҳининг кўтарилиши, кўчки ва бошқа тахминлар билдирилган, бироқ ҳозиргача уларнинг ҳеч бири аниқ исботини топмаган.
Сув остидаги «шарпа-шаҳар»дан 60 дан ортиқ кемалар қолдиқлари, улкан ҳайкаллар, тилла тангалар, тадқиқотчилар ҳали ўрганиши лозим бўлган ёзувли тахтачалар топилди.
Изоҳ (0)