Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятида ўтказилган махсус операция якунига кўра қўлга олинган экстремистлар Балхаш шаҳри ҳудудидаги Россия ҳарбий қисмига ҳужум қилишни режалаштирган. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Қозоғистон миллий хавфсизлик тизимига яқин манбанинг маълум қилишича, улар Россия ҳарбий қисмига ҳужум қилишни режалаштирган. Ҳужум амалга оширилгандан сўнг, улар Сурияга кетмоқчи бўлган.
Ушбу маълумот Россия ва Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳозирча расман тасдиқланмади. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мазкур маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)