Абу-Дабининг Яс оролида учувчисиз учар транспорт тизими пайдо бўлади. Тегишли битим орол инфратузилмасини бошқарувчи Miral компанияси ва NASAга қарашли skyTran тадқиқот компанияси ўртасида имзоланди. Бу ҳақда «Русские Эмирати» хабар бермоқда.
skyTran ердан ўн фут баландликда магнит ёстиқчада монорельс бўйлаб ҳаракатланувчи алоҳида кабиналар тизимидан иборат. Ҳар бир кабина икки нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, автомобиль ўртача тезликда 2 соатда босиб ўтувчи масофани 10 дақиқада босиб ўтишга қодир.
Монорельсли йўл Яс оролидаги муҳим объектларни бир-бири билан ва Абу-Даби халқаро аэропорти билан туташтириши кутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳар йили Яс оролига 25 миллионгача сайёҳ ташриф буюради. Бу ерда Ferrari World Abu Dhabi кўнгилочар боғи ва Yas Waterworld аквапарки жойлашган.
Изоҳ (0)